Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов
23 апр 2018 08:30
Янгиликлар


Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов
Суперлиганинг 7-турининг энг яхши дарвозабони номига "Қўқон-1912" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди.
"Насаф"га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаган Юсупов учрашув давомида бир неча бор сейв амалга оширишга муваффақ бўлди. "Қўқон-1912" жамоаси ўз уйида ишлаган 1 очкода Юсуповнинг хизмати жуда катта бўлди. Шу тариқа Ўткир Юсупов тур дарвозабони дея эътироф этилди.
Маълумот учун, ортда қолган 7та турда энг кам гол ўтказган жамоа айнан "Қўқон-1912" ҳисобланади (3та гол). Бунда дарвозабоннинг хиссаси катта эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар