Тур дарвозабони - Элдорбек Суюнов

Tolibjon Qosimov
1 май 2018
29 ва 30 апрель кунлари Суперлигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Бугун ана шу тур лауреатларини эълон қиламиз. Демак, Суперлига 9-турининг энг яхши дарвозабони номига "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов лойиқ кўрилди.

Турнинг марказий ўйинида амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши баҳсда Элдор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Элдорнинг иккинчи бўлимда Сардор Рашидовнинг яқин масофадан бирга-бир вазиятда берган зарбасини қайтариши тур сейви бўлди.




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia