UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  0 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0

Тупроқ устидаги афсоналар, "Олтин тўп"ли Мане ва тақдирланган Ҳакими. Африкада йилнинг энг яхшилари аниқланди Янгиликлар

Тупроқ устидаги афсоналар, "Олтин тўп"ли Мане ва тақдирланган Ҳакими. Африкада йилнинг энг яхшилари аниқланди

Кеча, 7 январь куни Мисрнинг Хургада шаҳрида Африканинг 2019 йилдаги энг яхши футболчилари тақдирланди.

Маросимдан олдин ФИФА ва Африка футбол конфедерацияси афсоналари ўртасида соҳил футболи бўйича учрашув ўтказилди.






Футбол баҳсидан сўнг навбат асосий маросимга келди. Тақдирлаш очиқ осмон остида ўтказилди ва тадбирда раққосалар ҳамда хонандалар ўз санъати билан меҳмонлар кўнглини кўтаришди.




Африканинг 2019 йилдаги энг яхши ёш футболчиси соврини Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Ашраф Ҳакимига топширилди.


Кечанинг энг асосий совринига уч футболчи номзод эди: Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане, Рияд Марез.


Садио Мане энг кўп овоз тўплаб, "Йилнинг энг яхши футболчиси"га аталган махсус "Олтин тўп"ни қабул қилиб олди.


Йил рамзий терма жамоасидан ўрин олган футболчилар

Дарвозабон: Андре Онана («Аякс», Камерун).

Ҳимоячилар: Серж Орье («Тоттенхэм», Кот-д’Ивуар), Жоэль Матип («Ливерпуль», Камерун), Калиду Кулибали («Наполи», Сенегал), Ашраф Ҳакими («Боруссия Д» , Марокаш).

Ярим ҳимоячилар: Идрисса Гуйе («ПСЖ», Сенегал), Рияд Маҳрез («Манчестер Сити», Жазоир), Хаким Зиеш («Аякс», Марокаш).

Ҳужумчилар: Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал), Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал», Габон), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср).


Маросим ранг-баранг фейерверк билан якунига етди.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика