Тунис терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Alisher
22 авг 2019, 14:49
Ален Жиресс Тунис терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди.

Тунис футбол федерацияси 67 ёшли мутахассис терма жамоадан кетганини эълон қилди.

Жирес терма жамоага ўтган йил декабрда бош мураббий этиб тайинланган. Мутахассис Тунисни шу йил июль ойида Африка Кубоги ярим финалига қадар олиб чиққан эди.

Жиресс олдинроқ Мали, Сенегал, Габон ва Грузия терма жамоаларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Жиресс Франция терма жамоаси билан Евро-1984да зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Reuters