Тунда яна ЛаЛига ўйинларини томоша қиламиз. Мадридда "Уэска" меҳмон

Aslanov Jasurbek
25 сен 2018, 14:05
Бугун, 25 сентябрь куни ЛаЛиганинг 6-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу тур ўйинларини "Эспаньол" - "Эйбар" баҳси очиб беради. Учрашув 23:00да старт олади. Ушбу учрашувдан ташқари бугун яна 2та ЛаЛига баҳси бўлиб ўтади. "Реал Сосьедад" "Аноэта"да "Райо Вальекано"ни қабул қилса, "Ванда Метрополитано" "Атлетико" - "Уэска" баҳсига мезбон бўлади. "Матрасчилар" Испания чемпионатининг 5-туридан сўнг турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Мадрид клуби ЛаЛигадаги баҳсларда 2та ғалаба ва 2та дурангга эришиб, 1 марта мағлубиятга учраган. "Уэска" 1та ғалаба ва 1та дуранг билан ўз ҳисобига 3та мағлубият ёздириб қўйган.

 

25 сентябрь. ЛаЛига 6-тур

23:00. "Эспаньол" - "Эйбар" (Матч! Футбол 3)

00:00. "Реал Сосьедад" - "Райо Вальекано"

01:00. "Атлетико" - "Уэска" (Матч! Футбол 3)

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia