UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  14 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  2 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  7 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  4 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  4 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  7 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  5 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  2 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0

Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида Янгиликлар

Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида

"Спартак" - "Пахтакор" ўртасидаги тарихий қарама-қаршилик, классик тўқнашувда кутилганидек москваликларнинг қўли баланд келди.

"Спартак" - "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик ўйини ташкил этилиши тарихи ҳақида қисқача гапирсак, ўйин бўлиши расман учрашувдан 10 кун илгари ойдинлашди. Яъни, ҳар иккала томон мазкур беллашувни ўтказиш бўйича ўзаро келишувга эришишди. Нокамтарлик бўлсада айтиш жоизки, кўпчилик соғинган тарихий тўқнашувни ташкиллаштиришда "championat.asia" сайти жонбозлик кўрсатди. Яъни, 1 йил аввал сайтимиз асосчиси Гайрат Хасбиулин Москвада "Спартак" клуби меҳмони бўлиб, дўстлик алоқаларини ўрнатгани натижасида клуб вакиллари Россия премьер лигасининг иккинчи давраси олдидан олиб борилган тайёргарлик босқичи якунида, аниқроғи, "Динамо"га қарши ўйин олдидан ўз майдонида назорат учрашуви ўтказиш режаси билан мурожаат қилган. Натижада сайтимиз томонидан мазкур санада Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" бўш бўлиши ва ностальгияни ёдга олиб, эски классик рақибни москваликларга спарринг рақиб сифатида таклиф қилган. Шу ўринда "Пахтакор" жамоасига ҳам чемпионат старти олдидан ўз имкониятларини Европа даражасида синаб кўришни тавсия қилган. Бу ғоя ҳар иккала тарафга маъқул тушгани боис, томонлар 10 кун илгари келишувга эришишди. Эътиборли тарафи, мазкур ўйин атрофидаги барча чиқимларни мезбон жамоа "Спартак" авиа-чипталардан ташқари "Пахтакор"га қоплаб берди. Шунингдек, мазкур халқаро ўртоқлик ўйинига айланиб кетган "Спартак" - "Пахтакор" учрашувига сайтимизнинг 3 вакилини (Гайрат Хасбиулин, Нарзулла Сайдуллаев ва Жаҳонгир Файзуллаев) расман таклиф қилди.



Бевосита ўйинга қайтсак. Одатда ўртоқлик ўйинлари ростмана иккинчи даражали учрашув сифатида қабул қилинади. Ҳар қандай ўртоқлик мақомидаги ўйин кескин қарама-қаршилик ёки "қайноқ" тўқнашувни тақдим этмайди. Босим, юқори аҳамият ва масъулият ҳақида эса гапиришга ҳожат йўқ. Шуниси билан ҳам ўртоқлик беллашувлари исталган расмий учрашувлардан фарқланади. Қисқа қилиб айтганда, ўртоқлик ўйини биринчи навбатда мураббийлар учун керакли хулосаларни берадиган, камчилик ва ишланиши керак бўлган жиҳат ҳамда боғламлар ҳақида кўзгуга айланадиган имтиҳонча.

Лекин мазкур ўйин "Спартак" учун назорат баҳсидан ўртоқлик мақомидаги беллашувга, "Пахтакор"га эса ностальгияни эслатиб юборган ҳамда тарихни титкилаган баҳсга айланди. Ўзбек футбол жамоатчилиги эса мазкур тўқнашувни ўзгача соғинч ва интиқлик билан илиқ қабул қилди. Шу боисдан ҳам одатда ўртоқлик ўйинларида сезилмайдиган ҳаяжон, эътибор ва босим юкланди. Ўйинга бўлган қизиқиш даражаси анча ортди.



Доменико Тедеско бу ўйинга "Динамо"га қарши бўлажак ўйинга сўнгги тайёргарлик баҳси сифатида қарагани боис, ўйинга келаси ҳафта ҳам бошланғич таркибда тушадиган асосий футболчиларни туширди. Мураббийлар одатда расмий ўйиндан олдинги сўнгги баҳсда асосий "аскарлар"ни текшириб олишади. "Пахтакор"да эса вазият бироз бошқачароқ бўлди. Вакилларимиз танаффусни анча аввал тугатиб, расмий ўйин муҳитига мослашиб олишгани ҳамда 4 кун аввал асосий таркиб билан муҳим ўйинни ўтказишгани ва 5 нафар футболчи МТЖнинг навбатдан ташқари йиғинига йўл олгани боис, бошланғич таркибни танлашда Арвеладзе бошқача ёндошди. Яъни, ўйин амалиётисиз қолаётган ва жамоанинг асосий кипери бўлиб турган Суюновнинг йўқлиги туфайли Қувватов, марказий ҳимояда Кримец ўрнига Исмоилов, ҳужумда эса Игорь Сергеев МТЖ ихтиёрига кетгани боис, ҳали жисмоний формаси ва янги жамоадаги мослашувини тугатмаган Эрен Дердийокни туширди.



Янги мавсумда ҳозирча иккала ўйиндан буён "Пахтакор"нинг асосий футболчилари сифатида шаклланган таркибдаги 3 ўзгариш туфайли баланс бузилди. Шунингдек, биринчи бўлим ўртасида ва иккинчи бўлим аввалида иккала таянч ярим ҳимоячиларига Собирхўжаев ва Ҳамробеков захирага олиниб, ўрнига ёш иқтидор эгаси Иминов ва Козак қўйилди. Бу ўзгаришдан икки ҳил мантиқ излаш мумкин. Бири, бу муҳим ўйинлар олдидан Ҳамробеков ва Собирхўжаевни толиқтириб қўймаслик, яна бири эса ОЧЛ 3-тури олдидан бу икки футболчи ҳисобида биттадан огоҳлантириш мавжуддиги ва кейинги сариқ карточка келгуси ўйинга эшикни ёпиши эҳтимолидан Арвеладзе уларни ўрнига тушадиган захира ўйинчиларининг имкониятларини "Спартак" фонида чамалаб олди.


Ўйин стартида "Пахтакор" футболчиларида тажрибали рақиб қаршисида бироз ҳаяжон сезилди. Суперлига ва орада ОЧЛда ўйнаб турган жамоа учун ўртоқлик мақомидаги мазкур катта афишали ўйинда, Москвада, гарчи ўртоқлик ўйини бўлсада муҳит тарафлама расмий ўйинга хос бўлган учрашувда бу табиий жараёндек кўриниши мумкин. Ҳаяжон туфайли "Пахтакор" дастлабки 10 дақиқаликни ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги муаммолар билан ўтказди. Лекин тезда ўнгланиб олган "Пахтакор" доимги ўйини, яъни фалсафасига асосан тўпни назорат қилган ҳолда ўйнашга ўтди. Тўпни рақиб жарима майдони ҳудудига қадар олиб борди, лекин якуний пас ва зарбани беришга келганда рақиб босими остида техник хатолар кузатилди. Айнан шу паллада даража ўртасидаги фарқ ва футболчиларимизга етишмаган совуққонлик панд берди. 


Ўтказиб юборилган голлар эса дастлабки иккитаси стандарт, яъни бурчак зарбасидан кейин вужудга келди. Ҳар иккаласи ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. Яқин бурчакка оширилган тўп ва жарима майдончаси чизиғи олдида узоқ турган футболчиларнинг гуруҳ бўлиб яқин бурчакка отланиши ҳамда ҳаводаги курашда якка қолдирилган Соболев ҳамда Понсе навбати билан дарвозани ишғол этишди. Биринчи голда Санжар Қувватов тўпга чиқишда хато қилган бўлса, Понсенинг голида Черан футболчисини йўқотиб қўйди. Иккинчи бўлимдаги голлар эса узоқдан тепилган зарбалар туфайли ўтказилди. Захирадан тушган Ларссон ҳамда Тилнинг мукаммал зарбаси қаршисида Қувватов ожиз қолди.


"Пахтакор"да рақиб дарвозасини пойлаш учун вазиятлар юзага келди. Хусусан Драган Чераннинг зарбасини Максименко қайтариб юборган бўлса, Ҳамдамов бир вазиятда Дердийокни пас билан таъминлашда сустроқ ўйнади. Машарипов икки вазиятда Сайфиевга тўп узатишни кечиктириб қўйиш натижасида қулай вазиятни йўққа чиқарди. Иккинчи таймда Машарипов нисбатан фаоллашиб, ўз қанотидан рейдларни амалга оширишга киришди. Бироқ кутилган кескинлик яратилмади. Керагидан ортиқроқ давом этган ҳаяжон ва етишмаган совуққонлик ҳужумдаги режаларни барбод қилди.



Мазкур ўйинда қувонарли жиҳат - "Пахтакор" даража жиҳатдан бир бош баланд бўлган европа стандартидаги жамоа қаршисида ҳам ўз фалсафаси ва ғоясидан чекинмади. Яъни, Арвеладзе жамоани тўғри йўлдан етаклаётгани кўринмоқда. Менталитет эса бирдан ўзгариб қоладиган нарса эмас. Жамоанинг фалсафасига мувофиқ ғолиблик руҳи ва менталитет ҳам шаклланиш даврида. "Пахтакор" аллақачон ўзбекча футбол стандартларидан европа тизимига ўтган. Ишлаш ва ўйин услубига монанд бундан буёғига ўртоқлик ўйинлари ташкил этишда ҳам мазкур йўлдан юриш жамоани тезроқ кўзланаётган чўққи сари еталайдигандек кўринмоқда. Бу ўйин эса чемпионат старти ва ОЧЛда йўлдан кетаётган "Пахтакор"га катта дарс вазифасини бажариши лозим. Ўйиндаги вазиятлар, стандартдаги ностандарт ҳаракатлар, прессинг натижасидаги рақиб босимидан қандай халос бўлиш каби камчиликларни "Спартак"га қарши ўйинда яққол сезилди. Айниқса "Ал Ҳилол" билан бўладиган муҳим беллашув олдидан Москвадаги саргузашт фойдадан холи бўлмайди.


Шота Арвеладзе бугунги ўйиндан қониқиш хосил қилди, дейиш мушкул. Айниқса кайфият тарафлама туғилган кунида таблодаги ҳисоб грузиялик мутахассисни ранжитиши табиий. "Пахтакор" футболчилари эса Арвеладзега туғилган кунда мураббийларнинг энг ёқимсиз совғаси бўлган бўйинбоғни ҳадя қилиш билан чекланиб қолишди.



Шу ўринда яна бир маълумотни етказиш керакки, бугунги ўйин "Спартак" учун назорат беллашувидан халқаро ўйинга айланиб қолганини таъкидладик. Шу боис жамоа ўртоқлик ўйини ўтказиш тартибини тўлиқ бажара олмади. Яъни, ўйин 10 кун ичида ҳал бўлгани туфайли, клуб одатда 1 ой аввал тартибни сақлаш органига хат билан чиқиши ва ўйинга керакли миқдорда тартибни сақлаш ходимларини жалб этиши керак бўлади. Мазкур баҳсга эса бу борада клуб улгурмаган. Москва шаҳар Ички ишлар вазирлиги эса бугунги баҳсга мухлисларни киришини тақиқлаб қўйгани туфайли, "Спартак" фақатгина йиллик абонементи бор мухлисларига клуб хавфсизлик ходимлари ёрдамида биргина секторни очиб қўйди. Ўзбекистонлик кўплаб "Пахтакор" мухлисларига бугунги баҳсга кира олишмагани на "Пахтакор" ва на "Спартак"нинг айби бор. Буни клуб вакиллари хавфсизлик нуқтаи назаридан Москва шаҳри ИИБ томонидан қўйилган талабни бажаришди.

"Пахтакор" ФК маъмурияти эса бугунги ўйинга ташриф буюрган ва стадионга кира олмаган ўзбекистонлик юзлаб мухлисларга чуқур миннатдорчилик билдиришини сайтимиз орқали маълум қилди ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика