UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  20 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди Янгиликлар

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди

"Transfermarkt" портали Англия Премьер-лигасидаги нархларни янгилади.

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг янги нархи маълум бўлди. Энди "Transfermarkt" портали Ҳусановни 35 млн еврога баҳоламоқда. Унинг аввалги нархи 12 млн евро эди.

- Ҳусановда бозор қийматининг икки баравардан кўпроқ ўсиши бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларга боғлиқ, - дейди Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев. - Асосий омил: трансфер нархининг юқорилиги - "Манчестер Сити" Ҳусановни 40 млн евро эвазига ўз сафига қўшиб олди, яна 10 млн евро "Ланс"га бонус сифатида тўланиши мумкин.

Абдуқодир янги жамоа ва янги лигага тез ва муваффақиятли мослашди. АПЛ - Франция Лига 1'га нисбатан мураккаб ва интенсивроқ чемпионат. Бундан ташқари, умумий олганда кучли ва шу билан бирга тезкор марказий ҳимоячиларга талаб ортди. Юқори тезлик Ҳусановга "Манчестер Сити" тўпни йўқотганда мудофаага тез қайтиш имконини беради.



Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг энг қимматлашган футболчилари рўйхатида 4-ўринни эгаллади. Унинг нархи сезиб улгурганингиздек, 23 млн еврога қимматлашди - фақат Александр Исак ("Нюкасл", +25 млн евро), Итан Нванери ("Арсенал", +25) ва Дин Хейсен ("Борнмут", +24) бозор қийматида кўпроқ ўсишга эришди.

Ушбу янгиланишдан сўнг, Абдуқодир Ҳусанов Осиёда иккинчи энг қиммат марказий ҳимоячига айланди - у фақат "Бавария"да ўйнаётган кореялик Ким Мин Жедан (45 млн евро) ортда қолмоқда. Ҳозирча... Шунингдек, Ҳусанов осиёлик барча футболчилар орасида тўртинчи бўлди: ундан фақат япониялик Каору Митома ("Брайтон", 45 млн евро), юқорида тилга олинган Ким Мин Же ва яна бир япониялик Такефуса Кубо ("Реал Сосьедад", 40 млн евро) қимматроқ.



Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика