Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
31 мар 2025 19:00
Янгиликлар
Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
Овоз бериш якунларига кўра ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг бошчилигида жамоа Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки уч турида учта ғалабани қўлга киритди, тўплар фарқи 7:2 ни ташкил этди. Ҳозирги вақтда ОКМК Суперлигада пешқадамлик қилмоқда. Қосимов 47 фоиз овоз тўплади, иккинчи ўринни 35 фоиз билан Вадим Абрамов ("Динамо"), учинчи поғонани эса 18 фоиз овоз билан Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор") эгаллади. Абрамов ва Зейтуллаев жамоалари уч ўйинда еттитадан очко тўплашди.
Суперлиганинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси "Бунёдкор" ҳужумчиси Луис Качорри бўлди. Италия фуқаролигига ҳам эга бўлган 27 ёшли албаниялик футболчи уч турда тўртта гол уриб, 65 фоиз овозга эга бўлди. Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурарлар рўйхатида ҳозирда Качорри пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни уч ўйинда иккита тўп киритган ОКМК вингери Нодир Абдураззоқов (17 фоиз) ва учинчи поғонани уч ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган "Динамо" посбони Равшан Ягудин (12 фоиз) банд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар