Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди
02 апр 2024 14:00
Янгиликлар
Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди
Сўровномада Championat.Asia ходимлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими вакиллари ва таклиф этилган эксперт иштирок этади. Бу сафар эксперт сифатида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ дарвозабони Элдорбек Суюнов қатнашди.
Март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббйи деб «Андижон» устози Александр Хомяков тан олинди. У 65% овоз олди, унинг энг яқин таъқибчиси (Александр Стоймирович «Локомотив») – 19% овоз олди. Хомяков қўл остида «Андижон» чемпионатнинг дастлабки 4 та турида 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 8 очко тўплаган жамоа мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.
Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада «Навбаҳор» ҳужумчиси Тома Табатадзе ғолиб чиқди. Грузиялик ҳужумчи дастлабки 4 та ўйинда рақиблар дарвозасига 6 та гол урди. Табатадзега 35% овоз берилди. Иккинчи ўринни (27% овоз) «Андижон» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов эгаллади, у 4 та турда 4 марта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар