Transfermarkt Осиё кубогида қатнашган 3 нафар ўзбекистонлик футболчининг нархини кўтарди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2024, 15:21
Дунёга машҳур Transfermarkt портали Қатарда ўтган Осиё кубогида ўзини кўрсатган футболчиларнинг нархини кўтарди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар футболчисининг нархи кўтарилган.  

Аббос Файзуллаевнинг нархи 1 миллионга кўпайди ва энди 5 миллионга етди. Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархига 500 минг қўшилди ва энди "Ланс" ҳимоячисининг сайтдаги нархи 2 миллион еврога етди. 

Зафармурод Абдираҳматовнинг трансфер нархига 150 минг евро қўшилди. "Насаф" футболчиси энди 500 минг евро туради.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia