

Манбага кўра, "Эвертон" футболчи билан хайрлашмоқчи.
Ҳозирги вақтда колумбиялик ўйинчи фақат Россия ва Туркия клублари билан шартнома имзолаши мумкин, сабаби бу мамлакатларда трансфер ойнаси ҳали ёпилмаган. "Эвертон" футболчини сотиш орқали ойлик маошларни камайтирмоқчи. Аввалроқ "Зенит" ярим ҳимоячига қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Жеймс ўтган йили "Реал"ни эркин агент сифатида тарк этиб, "Эвертон"га ўтганди. Ушбу мавсум бошланишидан олдин клубни Рафаэль Бенитес қабул қилиб олди ва Хамес мураббийнинг режаларига киритилмаган.



