UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  1 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  2 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Трансфер бозорида энди буткул бошқа "Рома"ни кўрамиз! Янгиликлар

Трансфер бозорида энди буткул бошқа "Рома"ни кўрамиз!

Теглар :  Рома
Янги спорт директори нима иш қилаётганини яхши билади.

Ҳеч аҳамият бердингизми, сўнгги вақтларда Италия жамоалари юлдуз ўйинчиларини ҳеч кимга сотмай, ўзида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг: “Интер” Шкриньярга билдирилган барча таклифларни рад этди, Икардини ҳам ўз сафида олиб қолди. “Милан” эса Доннаруммани сотмай, ди ва Лукас Пакета ва Кшиштоф Пентек орқали ҳужум чизиғини анча мустаҳкамлаб олди.

“Ювентус” эса сал бошқачароқ йўл тутади ва унинг қўллаётган стратегияси яққол билиниб туради: улар клубда қолишни истамаган ўйинчини олиб қолмайдилар. Шунингдек, кетадиган ўйинчининг ўрнига доим муносиб вариант излаб топадилар. Шу сабабли ҳам, “бьянконери” йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Италия грандлари орасида фақат “Рома” ажралиб туради. Ўтган йили клуб бир нечта етакчиларни сотиб юборди – Алиссон, Наингголан ва Стротман. Шундан сўнг, “бўрилар”нинг ўйинлари сезиларли даражада ёмонлашди. Ундан олдинги йил — Салаҳ ва Рюдигер, аввалроқ эса Пьянич, Романьоли, Бенатия жамоани тарк этган эди.

Қизиғи шундаки, “Рома” етакчи футболчиларини сотиб юбораверишига қарамай, камдан-кам ҳолларда трансферлардан ижобий натижага кўради. Бошқа сўз билан айтганда, етакчилар ўрнига Нзонзи, Пасторе, Бруно Перес, Итурбе каби ўртамиёна футболчилар жамоа сафига қўшилади. Бироқ айнан унчалик қимматга тушмаган футболчилар фойдалироқ трансфер бўлиб чиқмоқда (Рюдигер — 9 миллион, Алиссон – 8, Жеко – в 11).

Эҳтимол, “Рома” ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда трансфер бозоридаги омадсиз клублардан бирига айланиб қолгандир. Муаммони ҳаттоки, “Севилья” афсонаси Мончи ҳам бартараф этолмади. У Римга келиб, “Ювентус”га муносиб рақиб бўла оладиган жамоа шакллантириши, унинг жамоаси Европа титули учун ҳам курашиши лозим эди. Аммо орадан икки йил ўтиб уни истеъфога чиқаришди. Энди Рим клуби айнан Италия футболини яхши биладиган, тушунадиган инсонни – Жанлука Петракини ишга олди. У футболчи сифатида катта ютуқларга эришмаган, маълум даврда у ҳатто Жон Терри билан бир жамоада тўп тепган. Лекин шу ўтган вақт давомида ўрнатилган алоқалар унга янги лавозимида ас қотиши турган гап.

У бошчлигида “Пиза” Б Серияга қайтди, жамоанинг бош мураббийи эса Жанпьеро Вентура. Ҳа, айтганча, ўша жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири Алессио Черчи эди. Кейинчалик ҳужумчи терма жамоа даражасигача кўтарилади. Петраки профессионал фаолиятида янги даражага кўтарилиши биланоқ, “Пиза” яна С Серияга тушиб кетди.

Қахрамонимизни “Торино”га – ўша вақтда “Кротоне” билан келишилган учрашув ўтказганликда айбланаётган клубга чақиришади. Бундан ташқари клубнинг ишлари у сиз ҳам юришмаётган, жамоа А Сериядан тушиб кетганди. Петраки бир йил фаолияти давомида ойликларга сарфланаётган пул икки баробар камайтирилишга эришди, жамоага эса қуйи дивизионлардан иқтидорли ёшларни жамлаб мавсумни 5-ўринда якунлади, плей-офф финалига қадар етиб борди ва “тоза” голни бекор қилган ҳакам бўлмаганда, ким билади дейсиз, “Брешия”га қарши ўйин қандай якунланарди. 

Жамоа элитага қайтишига 3 йил керак бўлди. Ўшанда “Торино” сафида Камиль Глик, Маттео Дармиан ва Анжело Огбонна кўпчилик топ-клублар эътиборига тушиб улгурганди. Ўшанда клуб 42 учрашувда бор йўғи 28 та гол ўтказиб юборди – Б Сериянинг ўша рекорди ҳамон сақланиб турибди.

Петраки философияси – сифатли футболчини арзон нархга харид қилиш, шу билан бирга у ўйинчи клуб учун тўп тепиш иштиёқида ёниши керак. Айнан у Чиро Иммобиле, Марко Бенасси, Никола Максимович, Алессио Черчи ва кейинроқ “Рома”га ўтиб кетган Бруно Пересни ҳали деярли ҳеч ким танимаган вақтда харид қилиб, кейинроқ қимматга сотишга эришган. Белотти трансферини эса ўқув қўлланмаларга киритиш мумкин – бор йўғи 8 миллион евро эвазига топ-форвард сотиб олиш.

Табиийки, омадсизликлар ҳам бўлмаган эмас. Лекин улар омадли трансферлар билан “ёпилиб” кетган. Мана мисол учун: Огбонна «Юве»га 15 млн эвазига, Иммобиле – 18 млн эвазига, Черчи –15, Дармиан - 18, Заппакостани эса - 25. Ҳали ҳеч ким Петраки ва янги бош мураббий Пауло Фонсека “Рома”ни ЕЧЛ зонасига қайтаришини аниқ деб айтаётгани йўқ. Молиявий томондан сезиларли даражада кучлироқ “Интер”, “Наполи” ва “Милан” билан рақобатлашиш осон бўлмайди. Бироқ янги спорт директори билан “Рома” энди трансфер бозорида омадсиз бўлмайди. Супермаркет – бўлиши мумкин. Лекин “бўрилар” сўнгги йиллардагидек пишиб етилган олмаларни сотган нархида, чириб, яроқсиз бўлиб қолганларини харид қилмаслиги аниқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика