UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  2 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

"Тракторсози" футболчилари Қаршида шокка тушиб қолишди Янгиликлар

"Тракторсози" футболчилари Қаршида шокка тушиб қолишди

Аввал хабар берганимиздек кеча, 23 февраль куни чартер рейс орқали Эроннинг “Тракторсози” клуби кеч соат 18:00да Қаршига етиб келишди.
Меҳмонлар таркиби 48 кишидан иборат, кутилганидек жамоа таркибидаги икки легионер футболчи Эдер Лучиано ва Исса Ндойелар ҳам бор. Шунингдек Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Андрианик Таймурян ҳам жамоа билан бирга Қаршига келди.

Кеча клуб расмий сайти ҳам бу ҳақда хабар берди. “Биз Қаршига кеч соат 18:00да етиб келдик, Қарши шаҳри бизни кучли қор билан кутиб олди, ҳаммамиз шокка тушиб қолдик”,-дейилади жумладан хабарда.

Айни пайтда Қарши шаҳрида қор ёғиши тўхтади. Ёққан қор эришда давом этмоқда. Ҳаво ҳарорати совуқ эмас. Аммо стадион ходимлари анча меҳнат қилишларига тўғри келади. Шунингдек меҳмонлар кеча Қаршидаги “Геолог” стадионини ҳам кўздан кечиришган. Уларнинг бугун бу ерда машғулотлар ўтказиши мулжалланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 11:00да ҳар иккала жамоа расмийлари иштирокида митинг ва 12:00да ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтади.

“Насаф” ПФК матбуот хизматида ҳам иш жуда қизғин, ОАВларнинг аккредитация карточкалари ҳам кечадан тарқатила бошланди. Хуллас, ўйин учун ҳамма нарса тайёр, фақат футбол байрамига об-ҳаво йўл қўйиб берса бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика