UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  10 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  14 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1

Тўёнага 10-бронза! Янгиликлар

Тўёнага 10-бронза!

Теглар :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби ташкил топганига 30 йил тўлди.


1986 йилда ташкил этилган "Насаф" клуби жорий мавсумда ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 30 йиллик тўёнага 10-бронзани тақдим этди.

1997 йилдан буён Олий лигада узлуксиз иштирок этиб келаётган "аждарлар" бу вақт мобайнида 10 маротаба бронза, бир бор кумуш медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишган. Клуб ўз тарихидаги энг ажойиб мавсумни 2011 йилда ўтказган. Айнан ўша йили "Насаф" ОФК кубоги ва чемпионатдаги ҳозирга қадар энг яхши натижаси бўлган кумуш медалларига эга чиққанди.

"Насаф" шу кунгача олий лигада жами 587 та учрашув ўтказган. Шундан 329 тасида ғалаба қозонган, 112 та дуранг ва 146 та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1067-665.


«НАСАФ» (ҚАРШИ) ФУТБОЛ КЛУБИ ТАРИХИДАН
Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади.

Эришган ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида ўн маротаба (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) бронза медали совриндори.

Ўзбекистон вице-чемпиони, кумуш медал соҳиби (2011).

Ўзбекистон кубоги ( 2003й, 2011й. 2012, 2013 й.) финалчиси.

Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015).

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби (2016).

Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби.

Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби (2011), мусобақанинг “Ҳалол ўйин учун” соврини эгаси.

Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба).

Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та).

Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи— Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил).

Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил).

Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил).

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика