Тотти: "Ювентус" рақобатдан ташқарида"

Aslanov Jasurbek
5 сен 2018, 18:14
"Рома" собиқ футболчиси Франческо Тотти "бўрилар"нинг жорий мавсум А Сериядаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Рома" мавсумни бундай бошлашини ҳеч ким кутмаган эди. Бу биз учун омадсиз давр, аммо айбдорларни қидирмаслигимиз керак. А Сериянинг барча жамоалари қийинчиликларга учрашди, "Ювентус"дан ташқари, улар рақобатдан ташқарида. Ди Франческо - энг яхши мутахассислардан бири ва буни вақт ўтиши билан исботлайди. У инқироздан қандай чиқишни билади, бироқ бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Мавсумдаги мақсадимиз - кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш" - дейди Тотти.

"Рома" А Сериянинг 3-туридан сўнг турнир жадвалида 4 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›