
Менимча, биз жуда яхши ўйинни ўтказдик. Биз ҳар доим чиройли ва томошабоп футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Кучли рақибларга ҳам ўз ўйинимизга содиқ қолган ҳолда ҳаракатланамиз. Биз жуда қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Умид қиламанки, яхши ўйнашда давом этсак, гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз бўлади.