"Тоттенхэм" "Ювентус" футболчисига қизиқиб қолди
18 окт 2022 15:03
Янгиликлар
"Тоттенхэм" "Ювентус" футболчисига қизиқиб қолди
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Америкалик футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Calciomercato" хабар берди.
24 ёшли Маккенни "Ювентус"да 2020 йилдан буён тўп тепади. Ўшанда "бьянконери" футболчини "Шальке"дан 4,5 миллион еврога ижарага олиб, кейинчалик 20,5 миллион еврога сотиб олган.
Уэстон жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Томонлар ўртасидаги келишув 3 мавсумдан кейин ўз ниҳоясига этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар