"Тоттенхэм" ёзда "Наполи" ҳужумчиси билан шартнома имзолашга ишонмоқда

Alisher
5 фев 2022, 13:11
"Тоттенхэм" жорий мавсум сўнггида "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен билан шартнома имзолашга уриниб кўради.

"Тоттенхэм" 23 ёшли ўйинчини январда харид қилишга уриниб кўрди, аммо "Наполи" рад жавобини берди.

Осимхен 2021/22 йилги мавсум "Наполи" таркибида бачра мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.

Викторнинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider