"Тоттенхэм" янги стадионда янгича туннелни ишга туширади (фото)
26 окт 2016 16:41
Янгиликлар
"Тоттенхэм" янги стадионда янгича туннелни ишга туширади (фото)
Аввалроқ "Тоттенхэм" янги стадион қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, "шпорлар" янги стадионда ўзгача туннелни ишга туширишмоқчи. У ерда мухлислар чипта харид қилаётган бир пайтда, майдонга чиқишга тайёргарлик кўраётган футболчиларни ҳам ойна ортидан кўришга муваффақ бўлишади.

Баъзилар ушбу ғояни қўллаб-қувватлашди, бошқалар эса бу худди ҳайвонот боғига ўхшаб қолишини айтишди.
"Тоттенхэм"нинг янги стадиони 2018 йилги мавсум бошида фойдаланишга топширилади. "Шпорлар" келаси йил уй учрашувларини "Уэмбли"да ўтказадиган бўлди.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар