UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда Янгиликлар

"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда

"Арсенал" "Байер" ҳимоячиси Пьеро Инкапье билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.

BBC хабарига кўра, "Арсенал"нинг Инкапьега қизиқиши кутилмаган ҳол эмас – "канонирлар" 23 ёшли эквадорлик футболчини узоқ вақтдан бери диққат билан кузатиб юрган ва ҳозир келишувга эришмоқда.

Инкапьенинг "Байер" билан 2029 йилгача шартномаси бор, аммо унда 52 млн фунт стерлинг товон пули кўрсатиб ўтилган. Бу сумма тўланса, у леверкузенликлар таркибидан кета олади.

Пьеро "Байер"ни тарк этиш ниятида эканлигини клубга маълум қилган. 

У 2021 йилдан бери "Байер" учун 166 ўйин ўтказиб, 2023/24 йилги мавсумда Бундеслигани ютди ва Германия Кубогини қўлга киритди.

Аввалроқ футболчига "Тоттенхэм" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кўринишидан, клуб Эберечи Эзе сингари Пьеро Инкапьени ҳам қўлдан бой беради.

Маълумотларга кўра, "Арсенал" ҳимоячиси Якуб Кивёр билан хайрлашса, янги трансфер ҳақиқатга айланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
26 авг 15:47:48
mirabzal
арсе яхши иш кимаяпти
   
26 авг 15:36:50
Arsenal_21_
Kivordan yahşiroq bölsa oliş kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика