“Тоттенхэм” трансферлар учун 85 млн фунт сарфлайди

12 окт 2018, 07:54
Маурисио Почеттинога маблағ ажратилди.

“Тоттенхэм” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида футболчи сотиб олинмагани туфайли энди қишки ва келаси ёзда жамоа таркибини кучайтириш учун алоҳида иш олиб боради. Клуб бунинг учун ҳозирдан 85 млн фунт стерлинг ажратгани маълум бўлди. Мазкур маблағ асосан икки футболчи — МЮ ҳимоячиси Эрик Байи ҳамда “Лион” футболчиси Танги Ндомбелени олиб келишга сарфланади.

Маълумот учун, “шпорлар” АПЛда 8 турдан сўнг 18 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports