"Тоттенхэм" Сон Хён Минни руҳшуносга кўрсатади. Унинг ЕЧЛ ўйинида иштирок этиши сўроқ остида
05 ноя 2019 10:12
Янгиликлар
"Тоттенхэм" Сон Хён Минни руҳшуносга кўрсатади. Унинг ЕЧЛ ўйинида иштирок этиши сўроқ остида
"Тоттенхэм" жамоа ўйинчиси Сон Хён Минга руҳий ёрдам кўрсатади.
Жанубий Корея терма жамоаси футболчиси АПЛ доирасидаги "Эвертон" (1:1)га қарши ўйинда Андре Гомеш билан бўлган вазиятда ўзини айбдор ҳис қилмоқда.
Ўша вазиятда "Эвертон"нинг португалиялик ўйинчиси Андре Гомешнинг оёғи синиб кетди.
Вазиятдан сўнг Сон Хён Мин тушкунликка тушиб қолди ва йиғлай бошлади. Ҳакам эса унга қизил карточка берган ҳолда майдондан четлатди.
Лондонликлар эндиликда футболчини руҳшуносга кўрсатишади ва бугун ўйинчининг ЕЧЛ доирасидаги "Црвена Звезда"га қарши ўйин учун Белградга бориш ёки бормаслиги аниқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар