"Тоттенхэм" "Наполи" футболчисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
28 мар 2019, 14:30
"Тоттенхэм" "Наполи"нинг гвинеялик ярим ҳимоячиси Амаду Диаварага қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, инглиз клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш учун музокараларни бошлаб юборган.

21 ёшли Диавара 2016 йилнинг ёзида "Болонья"дан "Наполи"га ўтган эди. Трансфер 14,5 млн. евро эвазига амалга ошган. Жорий мавсум у А Сериянинг 13та учрашувида майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ўтган мавсум бирорта трансфер амалга оширмади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport