"Тоттенхэм" мураббийи мағлубиятдан сўнг: "Мухлислардан фақатгина узр сўрай оламан"

Aziz Tukhtamuradov
2 мар 2023, 08:36
"Тоттенхэм" мураббийи Кристиан Стеллини Чемпионшип жамоасидан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Тоттенхэм" Англия кубогининг 1/8 финали доирасида сафарда "Шеффилд"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

"Бундай ўйинларда ғалаба қозона олмасанг, демак нималардир идеал бўлмаган. Бугун бизга рақибни қийин вазиятга солиб қўя оладиган энергия етишмади. 

Гол уриш учун вазиятларимиз бўлди, аммо энди ўтказиб юборилган голни таҳлил қилиб ўтиришимизга тўғри келади. 

Ўзгартиришлар қўшимча импульс берди, аммо биз кўп нарсани кучайтиришимиз керак Бундай ўйин учун мухлислардан фақатгина узр сўрай оламан, улар энг яхшисига лойиқлар", - деди Стеллини. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC Sport