"Тоттенхэм" Ламелани сотмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
30 апр 2015
Эрик Ламела ёзда "Тоттенхэм"ни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, "Тоттенхэм" ҳам футболчи масаласида таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2013 йилда 30 миллион евро эвазига "Рома"дан "шпорлар" сафига бориб қўшилганди.

Футболчига "Рома", "Интер", "Наполи" ва "Ювентус" каби жамоалар томонидан қизиқиш билдирилмоқда.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru