“Тоттенхэм” Ла Лига жамоаси мураббийи билан музокара ўтказмоқда
21 апр 2021 19:45
Янгиликлар
“Тоттенхэм” Ла Лига жамоаси мураббийи билан музокара ўтказмоқда
Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Тоттенхэм” “Атлетик” бош мураббийи Марселино Гарсияни жамоага таклиф қилмоқчи. Марселинонинг “Атлетик” билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди.
55 ёшли мутахассис 2021 йил январидан бери Ла Лига клубида ишламоқда. “Атлетик” унинг бошқарувида “Барселона”ни мағлуб (3:2) этиб, Испания Кубогини қўлга киритди.
Ҳозирда “шпорлар”га 29 ёшли Райан Мейсон вақтинча мураббийлик қилмоқда. У 19 апрель куни истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньюнинг ўрнини эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар