"Тоттенхэм" Контега қишки трансферлар учун 180 миллион евро беришга тайёр

Alisher
2 ноя 2021, 13:37
"Тоттенхэм" Антонио Контега қишки трансфер ойнасидаги харидлар учун 180 млн евро ажратишга тайёр.

Клуб раҳбарияти у жамоани бошқаришга рози бўлиши учун 52 ёшли италиялик мутахассисга трансферлар учун катта бюджет беришга рози.

"Тоттенхэм" 1 ноябрь куни жамоа бош мураббийлигидан Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарди.

Олдинроқ, Контенинг Лондон клубини бошқариши ва йилига 15 млн евро маош олиши айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun