"Тоттенхэм" Конте қўл остида АПЛнинг олти ўйинида мағлуб бўлмади

Оқил Абдубарноев
26 дек 2021, 22:42
"Тоттенхэм" АПЛнинг 19-тури доирасида "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди (3:0).

"Шпорлар" Антонио Конте қўл остида АПЛда олтита ўйин ўтказиб, тўрт марта ғалаба қозонди ҳамда иккита дуранг ўйнади. Тўплар нисбати 12:3 ни ташкил этади.

"Тоттенхэм" "Лидс" (2:1), "Брентфорд" (2:0), "Норвич" (3:0) клубларини мағлуб этди, "Эвертон" (0:0) ва "Ливерпуль" (2:2) билан эса очколарни бўлишди.

Лондон клуби ҳозирда 16 ўйинда 29 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sports.ru