

Агар Ҳарри Кейн ёзда "Тоттенхэм"ни тарк этса, лондонликлар "Лилл"дан Жонатан Дэвидни сотиб олишга ҳаракат қилади, деб хабар берди "Sky Sport Italia".

Канадалик ҳужумчининг трансфери "шпорлар"га камида 50 миллион еврога тушади.
Жонатан Дэвид "Лилль" сафида Лига 1'да 112 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урган. Шунингдек, Канада терма жамоаси сафида 40 та ўйинда 24 та тўп киритган.
Аввалроқ "Бавария" Ҳарри Кейн борасида "Тоттенхэм"га ҳал қилувчи таклиф билан чиққани маълум бўлган эди.



