"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон машғулот вақтида ҳушидан кетди

Sherzod Nurmatov
12 июл 2022, 19:24
Жанубий кореялик футболчи Сон Хён Мин жамоа машғулотлари вақтида ҳушини йўқотди.

Футболчи Жанубий Кореядаги мавсумолди турне чоғида ёмон ҳолатга тушиб қолди, деб хабар берди "Daily Mail".

Жамоа 30 даража иссиқда машғулот ўтказди, машғулотнинг ўзи эса бир ярим соатдан ортиқ давом этди. Унда Сон Хён Мин ўзини жуда ноқулай ҳис қила бошлади ва майсага йиқилди.

Нашрнинг ёзишича, ҳужумчи Ҳарри Кейн ҳам ноқулай вазиятга тушиб, қайд қилиб юборган. 

Англия ОАВнинг келтиришича, Антонио Конте машғулотларда юкламаларни ошириб юборгани туфайли кўплаб футболчиларнинг мазаси қочган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail