UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  4 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди Янгиликлар

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилон "шпорлар" бош мураббийи Анге Постекоглуни уни ижарага юборгани учун танқид қилди.

Футболчи Лондон клубини тарк этишни истамаган.

"Нега бундай бўлганини ҳали ҳам тушунмаяпман. Мавсумолди йиғинда жуда бахтиёр эдим, Постекоглу ҳам мендан рози эди. Одатдагидек учрашувларда қатнашдим.

Мавсум бошланишидан бир ҳафта олдин мен Постекоглуга мурожаат қилдим ва савол бердим: "Мени клубда кўришни хоҳлайсизми?" У жавоб берди: "Ҳа, мен сенга ишонаман." 

Эртаси куни менга жамоа билан машғулот ўтказмасликни айтишди, ғалати ҳолатга тушдим. "Тоттенхэм"да ўйнашим мумкинлигини биламан, лекин афсуски, футболчилар кўп жиҳатларни назорат қила олмайди. Мен захира ўриндиғида ўтиришни хоҳламайман.

27 ёшдаман, футболчилик фаолиятим абадий давом этмайди. Сизга бир кун аввал "ҳа" деб турган мураббий эртаси куни "йўқ" деса, буни тушуниш қийин. Менимча, бу футбол билан боғлиқ сабаблар туфайли эмас", – деди футболчи.

Регилон айни пайтда ижара асосида "Брентфорд" шарафини ҳимоя қилмоқда. Испаниялик футболчи мавсумнинг биринчи ярмини "Манчестер Юнайтед"да ўтказди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика