UZ

Сўнгги янгиликлар

"Тоттенхэм" ҳимоячи Удогиени харид қилди ва келаси мавсумга қадар "Удинезе"да ижарада қолдирди Янгиликлар

"Тоттенхэм" ҳимоячи Удогиени харид қилди ва келаси мавсумга қадар "Удинезе"да ижарада қолдирди

"Тоттенхэм" "Удинезе" ҳимоячиси Дестини Удогиенинг хариди бўйича келишувга эришди.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Трансфер нархи 20 миллион евродан ортиқроқ маблағни ташкил этди.

Шу билан бирга, 19 ёшли италиялик 2022/23 йилги мавсумни "Удинезе"да ижара асосида ўтказади ва шундан сўнг янги жамоасига қўшилади.

Удогие ўтган мавсум "Удинезе" таркибида 37та ўйинда 5та гол ва 3та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчини 17 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика