"Тоттенхэм" Фликни таклиф этишга қизиқмоқда

Alisher
17 май 2021, 18:47
"Тоттенхэм" мураббий қидиришда давом этмоқда.

"Шпорлар" мавсум сўнггида "Бавария"дан кетадиган Ханс-Дитер Фликга қизиқмоқда ва германиялик мутахассис номзодлардан биридир.

56 ёшли мутахассисни ўз жамоасида "Тоттенхэм" президенти Дэниэл Леви кўрмоқчи.

Лондон клуби мавсумни муваффақиятли ўтказган мураббийни тайинламоқчи. Олдинроқ хабар берилганидек, "Тоттенхэм" шунингдек Ральф Рангник ва Гарет Саутгейтга ҳам қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph