

"Шпорлар" раҳбарияти даниялик хавбек билан янги битим имзолаш учун қаттиқ бел боғлаган ва клуб унинг маошини кўтармоқчи.
Эриксен ҳозирда ҳафтасига 80 000 фунт олмоқда, Лондон клуби эса бу нархни 160 000 фунтга кўтармоқчи. Аммо бу нарх яна 200 000 фунтга кўтарилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Эриксеннинг "Тоттенхэм" билан имзолаган амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг якунига этади.
Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 13та ассистга эришган.




