"Тоттенхэм" бош мураббийлик учун Гаттузонинг вариантидан қайтди
18 июн 2021 16:28
Янгиликлар
"Тоттенхэм" бош мураббийлик учун Гаттузонинг вариантидан қайтди
"Тоттенхэм" раҳбарияти бош мураббийликка италиялик мутахассис Женнаро Гаттузони тайинлаш фикридан қайтишди.
Манбанинг хабарига кўра, "шпорлар" Гаттузонинг "Тоттенхэм"га келиши борасидаги хабардан сўнг мухлисларнинг норозиликлари сабаб ушбу ғоядан воз кечишди.
Олдинроқ, журналист Николо Скира томонларнинг 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолашга яқинликлари ҳақида маълумот берган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Женнаро Гаттузо келганига бир ой бўлмасдан "Фиорентина" бош мураббийлигидан кетгани маълум бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар