

Роттердам клуби расмий сайти хабарига кўра, Арне Слот 2026 йилнинг ёзига қадар "Фейеноорд" бош мураббийи бўлиб қолади. 44 ёшли мутахассис шартномани узайтирди.
Эслатиб ўтамиз, Арне Слот "Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимига асосий даъвогарлардан бири саналарди. Лондонликлар нидерландияликнинг шахсига қизиқиш билдиришди. Негаки, Арне Слот ушбу мавсум "Фейеноорд"ни лига чемпионлигига олиб келди, ўтган йили эса Конференция Лигаси финалига олиб чиққан эди.



