"Тоттенхэм" Бэйлнинг ижара битимини узайтириши мумкин

Alisher
10 мар 2021, 08:38
"Шпорлар" уэльслик вингер билан ҳамкорликни давом эттиришмоқчи.

Гарет Бэйл борасида Мадриднинг "Реал" клуби билан тузилган битимда шартномани харид қилиш ёки уни олдинги шартлар эвазига бир йилга узайтириш борасида банд бор.

Лондонликларнинг жорий мавсум сўнггида шу икки банддан биридан фойдаланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" Бэйлни "Реал"дан ўтган ёзда ижарага олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football.London