"Тоттенхэм" "Атлетико" футболчиси билан кучайиши мумкин

Alisher
16 апр 2022, 13:00
"Тоттенхэм" "Атлетико" ҳимоячиси Марио Эрмосога қизиқиш билдирмоқда.

"Шпорлар" ёзги трансфер ойнасида чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашмоқчи ва 26 ёшли испаниялик номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Эрмосо 2021/22 йилги мавсум "Атлетико" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail