"Тоттенхэм" Аллини қишда сотмайди
05 янв 2021 00:17
Янгиликлар
"Тоттенхэм" Аллини қишда сотмайди
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди.
Sky Sports хабарига кўра, Лондон клуби январда футболчини сотиш ёки ижарага беришни режалаштирмаган. "Шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуринью 24 ёшли ўйинчидан жамоада қолиш ва асосий таркиб учун курашишни кутмоқда.
Англия терма жамоаси аъзоси жорий мавсумда ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда (11 ўйин, 2 гол, 1 ассист).
Маълумот учун, Деле Аллининг трансфер нархи сўнгги 2 йил ичида 100 миллиондан 38 миллион еврогача камайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар