UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  229 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  18 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Тошкентга ким ортиқча: "Локомотив"ми ё "Бунёдкор"? Янгиликлар

Тошкентга ким ортиқча: "Локомотив"ми ё "Бунёдкор"?

ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси ўзига яраша шов-шув бўлди.

Айниқса, у кишининг "Суперлигага Тошкентдан учта жамоанинг нима кераги бор?" дейиши кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. Маълумки, пойтахтдан учта клуб - "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этмоқда. "Пахтакор" ва "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган бўлса, "Бунёдкор" ҳам юқори ўринлар учун даъвогарлик қиляпти.

"Пахтакор"нинг бугунги кундаги салоҳияти ва ҳомийси ким эканини инобатга олсак, Умид Аҳмаджонов айтган учта жамоадан бири ҳеч қанақасига "Пахтакор" бўла олмайди. Буёғига иккита клуб қоляпти: "Локомотив" ва "Бунёдкор". "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган жамоа ва иккинчи ўринни қўлга киритган тақдирда ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Агар "Пахтакор" "олтин дубл" қайд этса, учинчи ўринда бўлиш ҳам "темирйўлчилар"га йўлланма беради. Бундай пайтда ОФК олдидаги рейтингимиз тушади, агар "Локомотив" дабдурустдан йўқ бўлиб қолса. Демак, бу ўринда фақат "Бунёдкор" қоляпти. Бечора "қалдирғочлар", қаноти синаётган қалдирғоч.

Самарқанд ва Андижондан Суперлигада жамоа бўлгани яхши. Лекин унда Сурхондарё, Хоразм, Қорақалпоғистонни ҳам унутмайлик. Улар ҳам Ватанимиз сарҳадларидан ўрин олган. Катта-катта шаҳарларни кўрамиз. Аввало пойтахтда клубларда имконият бошқа шаҳарларга кўра кўпроқ бўлади. Ўз пайтида "Трактор" жамоасида маблағ бўлмаса-да, кўпчилик футболчилар битта мавсум учун бу жамоага келиб кетардилар, сабаби "Трактор" улар учун трамплин вазифасини бажариб берарди. 

Хориж клублари ҳам асосан пойтахт клубларини кузатиб боришади: бу селекция учун қулай. Сўнгги йилларда пойтахт клублари - "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" сафида 40 нафарга яқин футболчи хорижга бориб келди. Агар Тошкентдан ташқари бошқа жамоаларнинг ҳаммасини йиғсангиз ҳам 10 киши чиқмайди. Демак, МТЖ манфаати йўлида пойтахт клубларининг профессионал ишлаши ҳар томонлама фойда беради. 

Мухлисларнинг келмаётгани бошқа масала. Мухлис яхши футболга келади. Терма жамоа ўйинига келаяпти-ку, ОЧЛда ҳеч йўғи ўн минг мухлис бор. Замон ўзгарар экан, истеъмолчи олдида сифатли маҳсулотни танлаш имкони пайдо бўлади. Куни кеча Латвия сафаридан қайтдим. У ерда футбол баскетбол ва хоккейдан кейин учинчи рақамли спорт тури экан. Латвияда ҳам, Литвада ҳам мухлислар деярли стадионга келмайди, лекин федерация қайсидир клубни ортиқча деяётгани йўқ. Аксинча, ўша жамоалар футболчи тарбиялаб сотишни мақсад қилган. Латвия олий лигасида катта маош йўқ, биринчи лигани-ку гапирмаса ҳам бўлади. Фақат ғалаба учун 30-60 евро атрофида мукофот пули олишади.

Ўзи шундоқ ҳам "Машъал"ни синдириб бўлдик. Мана, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамиз Осиё чемпионатига чиқа олмаяпти. Пойтахт академиясига Муборак рақобат қилаётганди. Бу ёқда "Насаф" ҳам инқироз кўчасига кириб қолган. "Бунёдкор" бир йил ичида икки футболчини сотди, "Пахтакор" анча йиллардан бери шу иш билан шуғулланиб келмоқда. Бу босқичга чиқиш осонми? "Бунёдкор"ни йўқ қилиш, бу худди нок дарахти энди ҳосил берай деганда пайҳон қилиш билан баробар. "Бунёдкор" шундай босқичга етиб келиши учун қанча меҳнат қилди. 

Келинг, ҳаммаси қонун-қоида доирасида бўлсин. Бугун "Бунёдкор" ёки "Локомотив"ни "йўқ қилиш" билан "Андижон" ва "Динамо" эртагаёқ суперклуб бўлиб қолмайди. Аввал у жамоаларда тизим яратиш керак. Клублар тепасига футболни тушунадиган мутахссисларни қўйиш керак. Академиясини қуриши керак. Ҳозирги шароитда ҳеч қанақасига ҳамма вилоятдан биттадан клуб Суперлигада ўйнай олмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика