UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  6 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  12 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

Тошкент олийгоҳларининг талаба қизлари ўртасида футбол турнири ўтказилмоқда Янгиликлар

Тошкент олийгоҳларининг талаба қизлари ўртасида футбол турнири ўтказилмоқда

Маълумки, айни вақтда Канадада бўлиб ўтаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (06.06.-05.07.2015) бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Аёллар футболи ассоциацияси ва Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда аёллар футболини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2015 йил 22 июндан 28 июнгача Тошкент олийгоҳларининг талаба қизлари ўртасида илк маротаба футбол турнири ўтказилмоқда. Ушбу мусобақа Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги спорт соҳасига оид сермаҳсул ҳамкорликнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Турнирда қуйидаги олийгоҳларнинг талаба қизларидан иборат футбол жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда: Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети (ЎзДЖТУ), Тошкент Давлат Педагогика Университети (ТДПУ), К. Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент Ахборот Технологиялари университети (ТАТУ) ва И.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали.

Гуруҳ босқичи (22.-24.06.2015) ва ярим финал (26.06.2015) ўйинлари Ўзбекистон футбол федерацияси биноси олдидаги «Kelajak futbol poydevori» спорткомплекси ҳудудида бўлиб ўтади.

Турнирнинг финал ўйини ва тантанали ёпилиш маросими эса 2015 йил 28 июнь куни соат 19:00да “Бунёдкор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Финал ўйинига бепул чипталарни “Бунёдкор” стадионининг маркетинг бўлимидан (тел. 230-93-39) ёки Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан (Ш. Рашидов кўчаси, 15) олиш мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика