UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  2 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

Тошкент CAFA ҳакамлар семинарига мезбонлик қилмоқда Янгиликлар

Тошкент CAFA ҳакамлар семинарига мезбонлик қилмоқда

"Кинг Плаза" меҳмонхонасида ҳакамлар учун семинар бошланди.

Унда CAFA'га аъзо мамлакатлардан 23 нафар ҳакам иштирок этмоқда. 



Семинарни ЎФА биринчи вице-президенти, CAFA ҳакамлар қўмитаси раиси Равшан Эрматов очиб бериб, иштирокчиларга бугунги кунда футболга замонавий технологияларнинг кириб келиши ортидан футболнинг жадаллик билан ривожланиб бораётгани, мухлисларга янада сифатли футбол тақдим этиш имконияти ошиб бораётганини таъкидлади. Табиийки, футболнинг янада жозибалироқ бўлишида ҳакамларнинг ўрни беқиёс бўлишига алоҳида урғу берилди. ФИФА ҳам ҳакамлик борасида катта янгиликларга қўл ураётгани бежиз эмаслиги таъкидланди. Шу сабабдан CAFA ҳакамликка жиддий эътибор бериб, унинг ривожланиши йўлида қатор ишлар амалга оширилаётгани билдирилди.



Семинар давомида ҳакамлар ўйин қоидалари юзасидан назарий тест ва видео тест топширишди. Шунингдек, ОФК инструкторлари томонидан ўйиндан ташқари ҳолат, тактик фоллар мавзуларида назарий машғулотлар ташкил этилди.

Қайд этиш керак, ўқув-амалий машғулотларни ўз ичига олган мазкур семинар 29 январгача давом этиши режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика