UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди Янгиликлар

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

1. Жорий йилнинг 13-апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Динамо” баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3-июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зомин” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика