

Футболчи «Депортиво»га қарши ўйинда (1:1) бошидан жароҳат олганди ва Галисиядаги шифохоналардан бирида даволанди. Ҳужумчи Мадридга қайтди ва «Валенсия»га қарши баҳсни стадиондан кузатиб борди.
Торрес душанба куни машғулотларда иштирок этиши кутилмоқда. Доктор Хосе Мария Вильялон унинг умумий гуруҳга қайтиши борасида қарорни қабул қилади.





