

"Белотти борасида қайғурмаяпман. Бу мавсумда унинг ўйинлари ўхшамаяпти. Албатта, бунга жароҳатлар ҳам сабаб бўлди. Унга ёрдам керак. Агарда кимдир Белотти учун 100 млн тўламаса, у ҳеч қаерга кетмайди", - деди Каиро.
24 ёшли Белотти "Торино" учун 28 гол киритди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 12 бора рақиб дарвозасини ишғол этди.



