"Торино" "Милан" ҳимоячисини трансфер қилади

14 авг 2020, 19:31
"Милан" ҳимоячиси Рикардо Родригес фаолиятини Туринда давом эттиради.

Football-italia.net хабарига кўра, "Торино" швейцариялик футболчи билан шахсий келишувга эришган. Родригес "буқалар" билан 4 йиллик шартнома тузади, унинг янги жамоасидаги маоши йилига 1,5 млн еврони ташкил қилади. Ҳимоячи сешанба куни тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

"Россонерилар" ҳимоячининг трансферидан 3 млн евро (+бонуслар) ишлаб топади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football-italia.net