

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак Топ-5 чемпионатларда зарбаларни қайтариш фоизи бўйича энг яхши бўлиб турибди. Бу ҳақда "Opta" хабар берди.
Словениялик ўз дарвозасига йўлланган зарбаларнинг 85%ни қайтарган. Испания чемпионатининг 31та ўйинида Ян 19 бор нолга ўйнаган.

"Манчестер Юнайтед" кипери Давид Де Хеа 80% зарбани қайтариб қолган бўлса, "Рома" посбони Алиссон дарвозаси томон берилган зарбаларнинг 79%ини тўсиб қолган.




