Тони Пьюлис ёзда "Вест Бромвич" билан янги шартнома тузади
25 фев 2017 10:23
Янгиликлар
Тони Пьюлис ёзда "Вест Бромвич" билан янги шартнома тузади
"Вест Бромвич" бош мураббийи Тони Пьюлис ёзда клуб билан янги шартнома тузади.
Бу ҳақда "Express & Star" хабар берди. Уэльслик мураббийнинг "Бромвич" билан амалдаги келишуви 2018 йилгача мўлжалланган. Клуб президенти Жон Уильямс Пьюлисни узоқроқ муддатга олиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Тони Пьюлис бошқарган жамоалар ҳеч қачон Премьер-лигадан тушиб кетмаган.
Фикрлар