

Мадридликлар сафида Тони Кроос ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди. Бу германиялик ярим ҳимоячи учун Ла Лигадаги 200-ўйин бўлди (шундан 190 таси бошланғич таркибда). “Реал” сафида немис футболчилари орасида Ла Лига доирасида энг кўп майдонга тушган футболчи Ули Штилике ҳисобланади. Унинг ҳисобида 212 та ўйин мавжуд.
Кроос жорий мавсум Ла Лига доирасида 13 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



