

"Мбаппе ва Кавани сафдан чиққан паллада, Неймар жароҳатидан тикланиши айни муддао бўлади. Таркибимизда яхши ўйинчилар бор, Неймар ҳам қайдномада ва бундан жуда хурсандман. Энди Неймар бор эътиборини ўйинга қаратади. У ПСЖ олдига қўйган мақсадларга эришиши учун ёрдам беришига ишончим комил", – дейди Тухель.



